Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ армияси Саудия Арабистонидаги ҳужумлардан кейин тўлиқ жанговар шайликка келтирилди
Фото: REUTERS
АҚШ армияси Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумлардан кейин тўлиқ жанговар шайликка келтирилди. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди, деб хабар берди The Hill нашри.
Пенс Вашингтон ҳужум учун Эронни жавобгар деб ҳисоблашини тасдиқлади ва яқин орада қандай жавоб бериш бўйича бир қарорга келишини айтиб ўтди.
“АҚШ президенти айтганидек, биз ҳеч ким билан урушни истамаймиз, бироқ унга тайёрмиз. Биз минтақада ўз манфаатларимиз ва иттифоқдошларимизни ҳимоя қилишга тайёрмиз”, деб айтган Пенс.
Унинг таъкидлашича, вазиятни муҳокама қилиш учун АҚШ давлат котиби Саудия Арабистонига ташриф буради.
Аввалроқ Пенс Эронни Форс кўрфазида янги ҳужумлар амалга оширса, кескин жавоб берилишидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
09:19
Трамп: АҚШ Венесуэла яқинида ушланган танкерлар ва нефтни ўзлаштиради
09:00
Трамп 80 га кирмоқда. 48-бўлиш учун зимдан кураш бошланган
08:48
Трамп ўз номи билан аталадиган жанговар кемалар қурилишини эълон қилди
22:51 / 22.12.2025