Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Корея ядро қуроли ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда деб ҳисобламоқда
АҚШ Шимолий Корея ядро қуроли ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда АҚШ бош котибининг Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси масалалари бўйича ёрдамчиси Дэвид Стилуэлл сенатда маълум қилди.
Стилуэлл сенаторлардан бирининг “Пхеньян ядро қуролини ишлаб чиқаришни давом эттирмоқдами?” деган саволига "Ўйлайманки, ҳа давом эттирмоқда" деб жавоб берди.
У АҚШ маъмуриятининг сиёсати Корея яриморолини тўлиқ ядросизлантириш бўлиб қолишини ва Шимолий Кореяга қарши санкциялар бу мақсадга эришишда тараққиёт бўлгандагина бекор қилинишини тасдиқлади.
Аввал хабар қилинганидек, АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан жорий йил охиригача яна учрашиши мумкинлигини истисно қилмаган. Бунгача икки давлат раҳбарлари уч маротаба - Сингапур ва Ханойда, шунингдек, Жанубий Корея ва КХДР орасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда учрашишган.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026