Спорт | 21:00 / 18.09.2019
66241
2 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини нокаут қилди. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги барча вакиллари ярим финалга ўтди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун беллашувлари ўз якунига етди.

Куннинг сўнгги жангида энг оғир вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов АҚШ вакили Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакили жанг бошидаёқ мутлақ устунлик намойиш этди ва рақибини муддатидан аввал мағлуб қилди.

Биринчи раундда Жалоловнинг чап қўлда йўллаган зарбасидан кейин америкалик боксчи узоқ вақт ўрнидан тура олмади ва ҳакам нокаут қайд этди, Жалолов ярим финалда.

Шу тариқа, бугун рингга кўтарилган Ўзбекистон жамоаси вакилларининг барчаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Регламентга кўра, эртага, 19 сентябрь куни дам олиш куни ва финал учун кечадиган жанглар 20 сентябрда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг қуйидаги беш нафар вакили ярим финалга йўл олган:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Мавзуга оид