Спорт | 20:40 / 18.09.2019
8226
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Рўзметов ҳам ярим финалда. Ўзбекистон камида 4та медални нақд қилди

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистоннинг яна бир вакили турнир ярим финалига чиқди.

-81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшод Рўзметов бу босқичда озарбойжонлик Лорен Альфонсо Домингесга қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар Ўзбекистон вакилини ғолиб деб топишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ярим финалга чиққан вакиллари сони 4 нафарга етди.

Бунгача Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ва Бобо Усмон Батуров (-69 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна бир вакили, +91 кг вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов ҳам бугун ярим финал учун жанг қилади.

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45).

Мавзуга оид