Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Х.М. ариза билан мурожаат қилиб, молиявий қийин аҳволда қолгани сабабли вояга етмаган фарзанди билан бирга Ўзбекистонга қайтаришни сўраган.

Х.М. Россия Екатеринбург шаҳрига шу йил июл ойида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш мақсадида келган. Лекин рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмаганлиги сабабли қонуний тарзда меҳнат фаолиятини амалга ошира олмаган, натижада фарзанди билан оғир аҳволда қолган.

Бош консулхона унинг мурожаатини қаноатлантириб, "Екатеринбург-Наманган" йўналишида авиачипта харид қилиб берди.

Она ва бола дипломатлар томонидан "Екатеринбург-Наманган" йўналишидаги самолётда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.