Жамият | 12:48 / 18.09.2019
7448
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурдаги уйда йирик ёнғин содир бўлди 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 16 сентябрь куни соат 16:07да Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Ўзбекистон” МФЙ, Хўжайли 1-берк кўчасида жойлашган 1-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан уйнинг 250 кв. метр майдони сақлаб қолинган ва қўшни  уйларга аланганинг тарқалиши олди олинган. 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмади. Бироқ ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилгани учун 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари кўрсатилган манзилга етиб борганида иморатнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлган. 

Ёнғин оқибатида уйнинг 150 кв. метр майдонида томи ва шифти ёниб зарарланган. Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид