Ўзбекистон | 10:59 / 18.09.2019
1556
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда қатор муаммолар борлиги маълум бўлди

Фото: Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати

2019 йил 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Бошқарув ва бизнесда хотин-қизлар иштирокини ошириш - мамлакат сиёсатининг устувор йўналиши” мавзуси ва хотин қизлар гендер тенглиги масалалари билан боғлиқ бўлган янги қонунлар мазмун-моҳиятини тарғибот қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳрида бизнес соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар ва уларнинг тадбиркорлик ҳамда оилавий бизнесни ривожлантиришдаги улушини ошириш, аёлларга кичик бизнес ва тадбиркорлик учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш, ишбилармонлар сафини кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Қайд этилганидек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври давомида жами 1130 нафар аёл тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, қарийб 2000 га яқин аёл учун иш ўринлари яратилган, шунингдек, уларга ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар жойлаштирилган.

Тадбир давомида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда айрим муаммолар ҳам мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, фаолиятини амалга ошириши учун бино-иншоотлар, банк кредитлари ажратиш ҳамда ер майдонлари ажратиш ва бузилган бинолар бўйича компенсация пуллари тўлаш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳам қайд этиб ўтилди.

Тадбирда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди, дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид