Лукашенко ҳокимиятни ўғилларига топширмаслигини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ўғиллари унинг ўрнини эгаллашга тайёрланмаяптилар. Бу ҳақда журналистларга 2020 йилга белгиланган президент сайловларига изоҳ бериш вақтида Лукашенконинг ўзи маълум қилди.
“Менинг бирорта фарзандим ҳокимиятнинг топширилишига тайёрланмаяпти”, деб айтган Беларусь етакчиси.
Мамлакатни 25 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенко гўёки ҳокимиятни топширишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида интернетда тарқалган гапларга ишонмасликка ва бунга фарзандларини “аралаштирмасликка” чақирган.
Лукашенконинг таъкидлашича, у “унинг буйруқларини бажарадиган, ишлашни хоҳлайдиган ва уни эшитадиган” амалдорларга катта умид боғлайди. Беларусь етакчиси бош вазир, бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга “агар уни эшитишмаса, яхшиси папкаларини йиғиштириб, сайловлар ўтадиган йилни кутиб ўтирмай дарҳол кетишлари маъқулроқ бўлишини” айтган.
Лукашенконинг 3 нафар ўғил фарзанди бор: Виктор (1975 йилда туғилган), Дмитрий (1980 й.) ва Николай (2004 й.). Айни вақтда Лукашенконинг тўнғич ўғли Виктор Беларусь президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, хавфсизлик кенгаши аъзоси ҳисобланади. Беларусь етакчисининг ўртанча ўғли Дмитрий эса “Президент спорт клуби” жамоат бирлашмаси марказий кенгаши раҳбари лавозимини эгаллайди. Лукашенконинг “кенжатойи”, унга мунтазам ҳамроҳлик қилувчи 15 ёшли Николай ҳали мактабда ўқийди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024