Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов ҳам финалда. Ўзбекистоннинг 4 нафар вакили олтин медал учун жанг қилади
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари ўз якунига етди. Кечки дастурнинг сўнгги жанги энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов иштирокида кечди.
Ўзбекисон вакили финал йўлланмаси учун россиялик Максим Бабанинга қарши рингга кўтарилди. Жангнинг биринчи раундидаёқ Баҳодир Жалолов томонидан берилган кучли зарба натижасида рақиб нокдаун ҳолатига тушди. Лекин россиялик спортчи жангни охиригача давом эттирди. Якунда ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик спортчи ғалабасини эълон қилди.



Шу тариқа, терма жамоанинг 4 нафар вакили эртага бўлиб ўтадиган финал беллашувларида жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтариладиган бўлди. Бунгача -52 кг вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасидаги Миразизбек Мирзахалилов ва -81 килограмм вазн тоифасидги Дилшодбек Рўзметов финалга йўл олганди. -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров эса ярим финалда буюк британиялик тажрибали боксчи Пэт Маккормакка ютқазиб, бронза медал билан кифояланди.
Элнур Абдураимов (-63 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) саралашнинг иккинчи босқичида, Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) нимчорак финалда курашдан чиққан эди.
Маълумот учун, 2017 йили Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили (Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Шаҳрам Ғиёсов) финалга йўлланма олганди. Ўшанда фақатгина Шаҳрам Ғиёсов олтин медал олганди.
Ўзбекистон бокс терма жамоасининг финалга чиққан вакиллари:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Мавзуга оид
18:18 / 10.05.2026
Баҳодир Жалолов Англиядаги бокс оқшомида рақибини техник нокаут билан енгди
14:12 / 26.02.2026
Екатеринбургда Амир Темур мақбарасига оид мармар плита парчаси сақланаётгани маълум бўлди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
10:10 / 07.10.2025