Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz танқидига муносабат: «Урганчдаги уйлар билан боғлиқ муаммо тез бартараф этилади»
19 сентябрь куни Kun.uz сайтида «Урганч шаҳридаги уйларнинг томи таъмирланмай қолди – ташқарида эса ёмғир-қорли кунлар эшик қоқмоқда» сарлавҳа остида мақола берилган эди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги бунга ўз муносабатини билдирди.
«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 28 ва 34-моддаларига асосан, 2019 йилнинг 28 мартида «Урганч Шоҳрухбек коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарув раиси О. Бўронов ва «Эко инвест строй» МЧЖ раҳбари С.Юнусов ўртасида Урганч шаҳар Жайҳун кўчаси 42 ва 44-уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш ишларини бажариш бўйича 1-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шунингдек, Урганч шаҳар Жайҳун кўчаси 42-уйнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш бўйича «Урганч Шоҳрухбек коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва «Қадам ота Мардона» МЧЖ раҳбари Ф.Қадамов ўртасида 2019 йил 19 апрелда 2-сонли шартнома тузилган.
Ўрганиш давомида «Эко инвест строй» МЧЖ томонидан Жайҳун кўчаси 42 ва 44-уйлар фасад қисми таъмирлангани аниқланди. Аммо «Қадам ота Мардона» МЧЖ томонидан Жайҳун кўчаси 42-уйнинг том қисмини таъмирлаш бўйича ишлар бошланиб, томга ёғоч каркас ўрнатилган, профнастил билан ёпиш ишлари эса охирига етказилмагани маълум бўлди.
Шунингдек, уйларга коммунал хизмат кўрсатувчи «Урганч Шоҳрухбек коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси О.Бўронов томонидан Жайхун кўчаси 42 ва 44-уйларни таъмирлаш бўйича шартнома тузишда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ички имкониятлари (молиявий аҳволи) ҳисоб-китоб қилинмагани ҳам маълум бўлди.
Яқин орада уйлар қишки мавсумга тайёрланиб, аҳолига қулай шароит яратиб берилади», - дейилади Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 25.01.2026
Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади
23:12 / 14.01.2026