Жаҳон | 23:03 / 21.09.2019
11788
2 дақиқада ўқилади

АҚШ вакиллар палатаси раиси Эрон билан урушга қарши чиқди

АҚШ вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси Saudi Aramco компанияси объектларига қилинган ҳужумга жавобан Эрон билан эҳтимолий урушга мутлақо қарши. У бу ҳақда National Public Radio (NPR) радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

Конгрессмен Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ваҳшийларча ўлдирилганини эслатди.

Пэлосининг сўзларига кўра, у «журналистни ўлдириб, унинг танасини кимёвий моддалар ёрдамида эритиб юборган» саудияликларни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай зарурат кўрмаяпти.

Вакиллар палатаси раиси АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши иқтисодий санкциялардан уёғига ўтмаслигига ишонч билдирди.

«Трамп Эронга зарба беришга буйруқ беради деб ўйламайман. Президент АҚШ урушга интилмаётганини билади», - деди Пэлоси. 

Washington Post газетаси билан ҳамкорлик қилиб келган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида ўлдирилганди. Туркия бош прокуратураси суриштирув якунларига кўра журналист режалаштирилган қотиллик қурбони бўлганлигини маълум қилганди.

14 сентябрь куни Саудия Арабистони нефтни қайта ишлаш корхоналарига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусий исёнчилари ўз зиммаларига олди. АҚШ бу ҳужумларда Эронни айбламоқда.

Мавзуга оид