Жамият | 13:34 / 21.09.2019
4752
1 дақиқада ўқилади

Чустда очиқ оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик ёнғинга сабаб бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 19 сентябрь куни соат 00:45да Наманган вилояти Чуст тумани “Тоймасобод” МФЙ Тоймас кўчаси 109-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 10 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. 

Ёнғиндан яшаш уйининг 200 кв. метр майдони сақлаб қолинган.  Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида яшаш уйи дарвозахонасининг ва молхонасининг 85 кв. метр майдонда том қисми ёнган. 

Ҳодисанинг тахминий сабаби - очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид