Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Россия ва Хитой билан ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказишни режалаштирмоқда
Эрон, Россия ва Хитой яқин вақт ичида Ҳинд океани ва Уммон кўрфазида ҳамкорликдаги ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари бош штаби халқаро департаменти бошлиғи Муҳаммад Шалтуқий маълум қилди.
"Тез фурсат ичида ислом инқилобидан сўнг илк бор Россия ва Хитой билан ҳамкорликда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказамиз. Машғулотлар Ҳинд океанининг шимолий қисми ва Уммон кўрфазида бўлиб ўтади", дея ундан иқтибос келтирмоқда Fars агентлиги.
Машғулотлар билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
2 сентябрда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Россия ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
09:45 / 13.06.2026