Теҳрон Ар-Риёдни Ямандаги урушни тўхтатишга чақирди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонини Ямандаги урушга чек қўйишга чақирди.
Аввалроқ Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр қироллик нефть корхоналарига Ямандан эмас, Эрондан ҳужум уюштирилганини билдирганди.
"Саудия Арабистони ҳукумати бошқаларни асоссиз айблаш ўрнига бегуноҳ инсонлар ўлими ва мамлакат вайрон бўлишига олиб келган Ямандаги урушга тезроқ чек қўйса яхши бўларди", - дейилади Эрон ТИВ вакили Аббос Мусавийнинг баёнотида.
14 сентябрь куни Саудия Арабистони нефтни қайта ишлаш корхоналарига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусий исёнчилари ўз зиммаларига олди. АҚШ ва Саудия Арабистони бу ҳужумларда Эронни айбламоқда.
Мавзуга оид
14:36 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга етиб борди
09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди
10:50 / 23.10.2024
Теҳрон: қўшнилар ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини кафолатлади
17:46 / 08.09.2024