Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийчилар Эрон Саудия Арабистонига яна ҳужум қилишга тайёрланаётгани тўғрисида огоҳлантиришди
Ямандаги исёнчи ҳусийчилар АҚШ ва Саудия Арабистони дипломатларини Эрон ракета ва дронлар ёрдамида қироллик объектларига ҳужум қилишга тайёрланаётгани тўғрисида огоҳлантиришди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Маълумот берилишича, исёнчилар дипломатларга Теҳрон уларни тайёрланаётган ҳужумларга қўшилишга мажбурлаб босим ўтказаётганлигини айтишган. Ар-Риёд қўшимча хавфсизлик чораларини кўрмоқда.
Нашрнинг ёзишича, ҳусийчилар тинчликка эришиш ташаббуси доирасида Саудия Арабистонига ҳужумлар уюштиришни тўхтатиш ниятида эканликларини маълум қилишган.
Ҳусийчилар вакили Муҳаммад Абдул Салом хорижий дипломатларни огоҳлантиришгани ҳақидаги хабарни рад этган.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026