Жаҳон | 15:54 / 23.09.2019
8938
1 дақиқада ўқилади
"АҚШ агенти" дейилаётган Смоленков бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувга берилди
ОАВ Америка махсус хизматлари айғоқчиси деб атаётган Олег Смоленков бедарак йўқолган шахс сифатида Россияда қидирувга берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Россия ИИВ маълумотлар базасига Смоленков "бедарак йўқолган шахс" сифатида киритилган ва шу сабаб бўйича қидирувга берилган.
Аввалроқ CNN телеканали АҚШ махсус хизматлари 2017 йилги махфий операция чоғида Россиядан ўз агентини олиб чиқиб кетганини хабар қилганди.
Телеканалнинг таъкидлашича, у "Россия раҳбариятида ишлаган". Шу билан бирга АҚШ президенти Дональд Трамп бу воқеа ҳақида ҳеч нарсани билмаслигини айтди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024