Чимёнда автобус пастликка тушиб кетди. Унинг ичида йўловчилар бўлмаган
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида соат тахминан 15:30ларда ҳайдовчи У.А Тошкент шаҳар, ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли автобусида Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81-км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур автобус шу вақтда ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган. Узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида, ўз-ўзидан қўзғалиб кетиши натижасида ҳайдовчисиз ҳаракатланиб бориб, тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги пастликка тахминан 10 метрлар тушиб тўхтаб қолган.
Автобус 2016 йилда ишлаб чиқарилган, техник соз ҳолатда бўлган. Тошкент шаҳар Транспорт Бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.
Мазкур ҳолат натижасида, ҳеч ким тан жароҳати олмаган автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатларда автобусни чиқариш чоралари кўрилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024