01:55 / 23.09.2019
0
12098

Ла Лига. Бенземанинг голи «Реал»га «Севилья» билан ўйинда ғалаба келтирди

Фото: Twitter/LaLiga

Испания Ла Лигаси 5-турининг марказий баҳси якунланди. «Реал» Андалусияда «Севилья» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Дани Карвахалнинг узатмасидан сўнг Карим Бензема боши билан дарвозани аниқ нишонга олди. Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди.

Ғалабадан сўнг «қаймоқранглилар» очколари сонини 11тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Тўплар нисбатига кўра, «Атлетик» Бильбао клуби 1-ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лига, 5-тур

Севилья – Реал 0:1

Гол: Бензема (64).
Севилья: Вацлик, Каррису (Нолито, 81), Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Жордан (Эрнандес, 69), Окампос, Фернандо, Васкес (Оливер Торрес, 52), де Йонг.
Реал Мадрид: Куртуа, Менди, Варан, Рамос, Карвахаль, Каземиро, Хамес (Вальверде, 76), Бэйл, Кроос, Азар (Васкес, 90), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (20), Банега (26), Жордан (53), Рамос (62).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top