Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳ инсон аъзоларини ноқонуний кўчириб ўтказиш билан шуғулланган: донорлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган
Қозоғистонда инсон тўқималари ва аъзоларини ноқонуний трансплантация қилиш билан шуғулланган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳнинг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz мухбири билан суҳбатда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Жиноят полицияси департаменти бошлиғи Арманбек Баймурзин маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, 2019 йилда одам савдосига қарши кураш бўйича 141 та жиноят иши қўзғатилган, улардан 59 таси инсон органлари ва тўқималарини сотиш билан боғлиқ.
Қозоғистонда тиббиёт сўнгги бир неча йил ичида инсон аъзоларини трансплантация қилиш соҳасида катта ютуқларга эришди. Бу тез ва осонлик билан пул ишлаш имконияти туфайли уюшган жиноятчиликда қизиқиш уйғотган. Жорий йил 2017 йилда Қозоғистонда одам савдоси билан боғлиқ ноқонуний битимларни ташкиллаштирган трансмиллий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Тиббиёт ходимлари иштирокида 57 та ноқонуний трансплантация операцияси ўтказилган.
Жиноятчилар Украина, Ўзбекистон, Қирғизистондан донорларни Қозоғистонга жалб қилишган, Исроил фуқаролари эса реципиентга айланган. Шундан сўнг, улар буйрак кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини амалга оширишган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда тергов давом этмоқда. Ташкилотчиларнинг жиноий даромади 10 миллион доллар, деб баҳоланяпти.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024