Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияликлар Грециядан украиналиклар кўринишида учиб кетмоқчи бўлишди
10 нафар суриялик мигрант Грециядан Швейцарияга украиналик волейболчилар кўринишида учиб кетмоқчи бўлишди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.
Греция полициясида маълум қилинишича, эркаклар волейбол жамоаси кийимида бўлишган ва ёнларида бор-йўғи иккита тўп бўлган.
Улар шундай кўринишда Украина паспортлари билан Цюрихга учувчи самолётга чиқишмоқчи бўлишган. Бироқ уларнинг бу найранги паспорт хизматида ҳужжатлари қалбакилиги аниқлангач фош бўлган. Улар Грецияни тарк эта олишмаган.
Таъкидланишича, ҳозирда Грециядаги мигрантларни сақлаш марказларида қочқин мақомини олишга даъвогар 26 минг киши бор.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026