Фан-техника | 17:12 / 24.09.2019
6019
1 дақиқада ўқилади

АҚШда "дизельгейт" иши доирасида BMW ва Bosch компанияларига қарши янги даъво қўзғатилди

Фото: DPA

АҚШда Германиянинг BMW ва Bosch компанияларига қарши дизель двигателларидан заҳарли моддалар ажралиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни сохталаштириш бўйича даъво аризаси берилди.

Душанба куни Hagens Berman юридик фирмаси Нью-Жерси судига даъво аризаси берди. Унда таъкидланишича, BMW автомобилларида ҳам худди Volkswagen машиналаридаги каби дизель ажратмаларини камайтириб кўрсатувчи қурилма ўрнатилган.

Мазкур қурилма дастури двигателдан чиқувчи заҳарли моддалар миқдорини камайтириб кўрсатади ёки назоратни бутунлай ўчириб қўяди. Даъво 2009-2013 йилларда сотилган ўн минглаб BMW X5 ва 335d машиналарига оид. Даъвогарларнинг фикрича, бу автомобилларда заҳарли модда ажралиб чиқиши АҚШдаги меъёрдан 27 мартага кўпдир.

BMW автомобиллари учун қурилмалар етказиб берувчи Bosch компанияси мазкур дастурий таъминотни ишлаб чиқишда ҳамда сохталаштириш ишларида фаол иштирок этганликда айбланмоқда.

Мавзуга оид