Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда бош вазир Жонсонни истеъфо беришга чақиришди
Британиядаги мухолиф лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин Олий суд парламент иши тўхтатилишини ноқонуний деб топганидан сўнг бош вазир Борис Жонсонни истеъфога чиқишга чақирди.
"Мен Борис Жонсонни тарихий ибора билан айтганда, "ўз мавқеини ўлчаб кўриш"га ва ҳукуматда ҳаммадан оз муддат раҳбарлик қилган бош вазирга айланишга чақираман", - деди Корбин.
"Парламент ишини зудлик билан тиклашга чақираман", - деб қўшиб қўйди у.
Бошқа мухолиф партиялар вакиллари ҳам Жонсонни истеъфо беришга чақиришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Олий суди Борис Жонсоннинг парламент ишини тўхтатиб туриш ташаббусини ноқонуний деб топганди.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026