Ҳаити парламентида сенатор отишма содир этди
Ҳаити парламентида бош вазир Фриц Уильям номзоди бўйича овоз бериш вақтидаги отишмада 2 киши яраланди. Бу ҳақда HaitiLibre нашри хабар берди. Отишмани сенаторлардан бири Жан-Мари Ральф Фетье содир этган.
Маълум қилинишича, яраланганлардан бири Associated Press нашри фотомухбири бўлган. Унинг юзига ўқ теккан. Иккинчи жабрланувчи сенат аппарати ходими бўлган.
Сенаторнинг ўзи эса бу қилмишини намойишчилардан ҳимояланиш мақсадида содир этганини айтган. “Мен ўзимни ҳимоя қилдим. Ҳимояланиш бу муқаддас ҳуқуқдир”, деб айтган сенатор.
Унинг таъкидлашича, у олдинроқ қуролланган одамлардан таҳдидлар олган.
Воқеа натижасида овоз бериш тўхтатилган, унинг яна қачон ўтказилиши мавҳум бўлиб қолган.
Ҳаитида бир неча ҳафтадан бери ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Аҳоли нархлар ошиши, бензин тақчиллигидан норозилик билдирмоқда ва ҳукмрон доиралар, жумладан президент Жовенел Моизни коррупцияда айбламоқда.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
11:10 / 28.10.2024