Янгийўл туманидаги икки қўшни уйда ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 22 сентябрь куни соат 19:09да Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ёшлик” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 100 ва 102-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 100, 102-уйларнинг 60 ва 80 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 500 кв. метр майдонлари сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ҳодисанинг тахминий сабаби - электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.