Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Фото: Shutterstock
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 22 сентябрь куни Мария шифохонасида Ўзбекистон фуқароси С.С. вафот этди.
ТИВ хабарига кўра, у 21 сентябр куни Фурштат кўчасида жароҳатланган ҳолда топилган ва касалхонага жойлаштирилган эди. Айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
21:28 / 22.12.2025