Нью-Йоркда Ўзбекистон - Ҳиндистон музокаралари бўлиб ўтди
2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан учрашди.
Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчиларининг мунтазам мулоқоти натижасида икки томонлама муносабатларда кузатилаётган янгича шиддат мамнуният билан қайд этилди.
Суҳбатда товарлар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш, савдо айланмаси ҳажмларини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг иқтисодий блоки масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Ҳиндистон учрашувларининг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Учрашувда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги шерикчилик масалалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024