Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга малакали мутахассис сифатида таклиф этилган икки ўзбекистонлик полициячилар иштирокидаги воқеадан сўнг касалхонага жойлаштирилди
2019 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими ходимлари Ўзбекистон фуқаролари И.Х. ва Д.Б.нинг ҳолидан хабар олди.
ТИВ хабарига кўра, улар 20 сентябрь куни фуқаролик кийимидаги полиция ходимлари иштирокида содир бўлган воқеадан сўнг оғир жароҳатлар билан Москва области Балашиха шаҳридаги касалхонага жойлаштирилган.
Жабрланганлар сўзларига кўра, улар федерал аҳамиятга эга объектларда реставрация ишларини олиб бориш учун малакали мутахассис сифатида Россияга таклиф қилинган.
Элчихона вазиятни назоратга олди ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Тергов қўмитасига расмий мурожаат қилди ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда юртдошларимизни даволатиш учун тўловни амалга ошириш масаласини ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10 / 08.07.2026