Россиянинг Барнаулида Boeing-767 кескин қўнишни амалга оширди, 49 киши жароҳат олди
Россиянинг Барнаул шаҳрида Azur air авиакомпаниясининг Вьетнамнинг Камран шаҳридан учиб келган Boeing-767 самолёти кескин қўнишни амалга оширди. Оқибатда 49 киши жароҳат олган, деб хабар берди “Интерфакс” ахборот агентлиги.
Хроника жесткой посадке самолета Boeing в Барнауле.#Барнаул pic.twitter.com/XYzh0ENFDk
— Пятый канал Новости (@5tv) September 25, 2019
Олтой ўлкаси транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бортида 341 киши, жумладан экипажнинг 10 аъзоси бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт шассисининг ўнг таянчи тутаган. Самолёт сардори учиш-қўниш йўлагига теккач, шасси ёнаётган бўлиши мумкинлигини хабар қилган. Шундан кейин диспетчер тревога эълон қилган.
Ҳеч ким оғир жароҳат олмаган. Йўловчиларни эвакуация қилишда 7 та тез ёрдам бригадаси иштирок этган.
Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ерга теккач, яна ҳавога кўтарилган. Бунда унинг двигателларидан бири ерга теккан.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024