Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда Ўзбекистонга 4,3 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрди
2019 йил бошидан бери Ўзбекистонга 4,3 млндан кўпроқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Сайёҳлик оқими ўсиши 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 27 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ЎзА мухбирига интервьюсида маълум қилди.
Аққуловнинг таъкидлашича, хорижий сайёҳларга 854,5 млн долларлик хизмат кўрсатилган. Виза тартиби соддалаштирилиб, ҳозирда 77 та давлат фуқароси Ўзбекистонга электрон виза олиши мумкин.
Йил охиригача сайёҳлар сони 6,5 млндан, меҳмонхоналар сони 800 дан ошиши, туроператорлар сони эса 1400 га етиши кутилмоқда.
Аққуловнинг маълум қилишича, давлат рўйхатига 4 мингдан кўпроқ тарихий ёдгорлик, маданий мерос объектлари ва зиёратгоҳлар киритилган. Йил сайин Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Қўқон ваТошкентга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ошиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:01
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026