Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ғарбида 17 киши жала ва сув тошқинлари қурбони бўлди
Фото: AFP/Getty Images
Ҳиндистон ғарбидаги Пуна шаҳрида кучли жала ва сув тошқинлари сабабли камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.
Аввалроқ 11 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Махараштра штатида сув тошқинлари юз берган ҳудудлардан 15 мингга яқин киши эвакуация қилинган.
Ҳозирда фавқулодда хизматлар ходимлари ҳарбийлар билан ҳамкорликда табиий офат оқибатларини бартараф қилмоқда.
Махараштра бош вазири Давендра Фаднавис жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида фармойиш берди. Об-ҳаво маълумотига кўра, штат ҳудудида жала қуйиши яна бир неча кун давом этиши мумкин.
Мавзуга оид
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
08:41 / 15.04.2026