Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йорк: Ўзбекистонда ёшлар салоҳиятини мустаҳкамлашда БМТ кўмаги тўғрисида келишувга эришилди
Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ бош котибининг ёшлар масалалари бўйича махсус элчиси Жаятма Викраманаяке билан учрашди.
Томонлар ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш масалалари, ёшлар, айниқса, жисмоний имкониятлари чекланган ёшлар истеъдодини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш чора-тадбирларини муҳокама этди.
Шу билан бирга, делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшларни маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббуси ҳақида маълумот берди.
БМТ бош котибининг ёшлар масалалари бўйича махсус элчиси Жаятма Викраманаяке мамлакатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуслари БМТнинг Ёшлар стратегияси мақсадларига тўлиқ мос келишини қайд этди.
Муҳокама якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус нуқтаи назаридан ёшлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва имкониятларини кенгайтиришда БМТ кўмаги тўғрисида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
11:23
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
09:02 / 11.06.2026