Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: Бекободда боғча болалари билан рўй берган овқатдан заҳарланиш ҳолати назоратга олинган
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Бугун эрталаб соат 8:55 дан 13:40 гача Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиш белгилари билан 15 нафар боғча ёшидаги болалар олиб келинган. Улар зудлик билан мутахассис шифокор кўригидан ўтказилиб, “ўткир диарея” ташхисига гумон қилиниб шифохонага ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди ва қуйидагиларни аниқлади.
Маълум бўлишича, мурожаат қилувчилар Бекобод шаҳар 15-мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари ҳисобланади.
Айни пайтда шифохонанинг малакали мутахассислари томонидан беморлардан умумий лаборатор таҳлил намуналари олиниб, туман ДСЭНМга юборилган.
Барча беморлар шифокорлар томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилган. Беморларни даволаш ишлари қатъий назоратга олиниб, етарли даражада дори-дармонлар билан таъминланган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида болаларнинг умумий аҳволи яхшиланди, шифокорлар даволаш ишларини олиб бормоқда.
Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур ҳолат қатъий назорат остига олинган.
Бундан олдин, Бекободда боғча болалари овқатдан заҳарлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
19:10 / 10.01.2026