Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Марокаш cавдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси тузилади
2019 йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Марокаш Подшоҳлиги ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.
Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Марокаш Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича давлат котиби Моуниа Боусетта раҳбарлик қилдилар.
Аввало, томонлар вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг янги шакли умумий кун тартибидаги барча масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг устувор йўналишларига эътибор қаратиш имконини беришига ишонч билдирдилар.
Учрашувда икки томонлама ва БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Марокаш муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, ҳамкорликнинг муҳим масалалари, шу жумладан халқаро майдондаги икки давлат мавқейи мос келиши ва ўхшашлиги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун ишончли асос бўлади.
Ўзбекистон-Марокаш муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва уларга узоқ муддатли, кенг қамровли ва тизимли тус бериш учун юридик асос яратиш учун шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, маслаҳатлашувлар чоғида ҳамкорликнинг янги институтларини яратиш, жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, етакчи Марокаш компанияларининг Ўзбекистон ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Марокаш илмий муассасалари ўртасида исломий меросни ўрганиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, марокашлик мутахассисларнинг Самарқанд шаҳридаги Имом ал-Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятида иштирок этишдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.
Музокаралар якунида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида Маслаҳатлашувлар ва ҳамкорлик бўйича баённома ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Марокашнинг Дипломатия академияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Булар икки томонлама ҳуқуқий базада илк ҳужжатлар бўлди.
Мавзуга оид
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
11:30 / 18.03.2026
Сенегалдан Африка чемпионлиги қайтариб олинди ва Марокашга берилди
11:31 / 19.01.2026