Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кипр президенти самолёти носозлик сабабли Нью-Йоркка қайтишига тўғри келди
Бортида Кипр президенти Никос Анастасиадис ва мамлакатнинг бошқа расмий шахслари бўлган самолёт носозлик сабабли Нью-Йорк аэропортига қайтишига тўғри келди. Бу ҳақда 29 сентябрда РИА Новости ахборот агентлиги хабар берди.
Гап хусусий самолёт ҳақида бориб, Кипр делегацияси БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркда ўтган сессиясидан Кипрга қайтаётган бўлган.
Newsbomb портали маълумотларига кўра, парвоз вақтида самолётнинг олд ойнаси билан муаммолар юзага келган. Экипаж Лондонгача учмасликка ва аэропортга қайтишга қарор қилган.
Самолёт Нью-Йоркда тунги вақт қўнган. Анастасиадис ва унга ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари меҳмонхонада қолишган. Улар 29 сентябрь кечки вақт учиб кетишлари кутилмоқда.
Аввалроқ Нью-Йорк аэропортига Покистон бош вазири Имрон Хон бошчилигидаги делегацияси қайтишига тўғри келганди. Делегация самолётида Торонто аэропортига яқинлашиб қолганда муаммолар аниқланган.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
15:14 / 09.03.2026
Кипрдаги авиабазага ҳужум қилган дрондан Россияда чиқарилган қисмлар топилди
15:15 / 03.03.2026
Трампнинг эътирози: Британия Эронга зарбалар учун базаларини бермади
13:43 / 02.03.2026