Жаҳон | 08:31 / 30.09.2019
4185
1 дақиқада ўқилади

Австриядаги парламент сайловлари ғолиби маълум қилинди 

Фото: REUTERS

Австриядаги навбатдан ташқари парламент сайловларида собиқ канцлер Себастьян Курцнинг Халқ партияси ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, партия 38,4 фоиз овоз тўплаган. Ундан кейинги ўринни социал-демократлар 21,5 фоиз овоз билан эгаллаган.  

Шу тариқа, Курц яна ҳукуматга раҳбарлик қилади.

Австрияда парламент сайловлари вице-канцлер Хайнц-Кристиан Штрахе билан юз берган можародан кейин белгиланган. Штрахенинг унга сайловларда қўллаб-қувватлов таклиф қилган россиялик аёл билан суҳбати можаро келтириб чиқарган. Натижада Курц бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирилиб, у тўлиқ таркибда истеъфога кетган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид