Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг собиқ энг бой одами янги қамоқ жазосига тортилди
Рио-де-Жанейро штати суди бир неча йил аввал Бразилиянинг энг бой одами ҳисобланган Эйке Батистани 8 йил 7 ойлик янги қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, тадбиркор бозор котировкалари билан манипуляция қилишда ва ноқонуний йўл билан олинган ёпиқ ахборотдан фойдаланишда айбдор деб топилган. У озодликдан маҳрум қилинишдан ташқари 118 млн реал (28 млн доллар) миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Бу Батистага чиқарилган биринчи жазо ҳукми эмас. 2018 йил июлда у коррупция ва пул ювганлик учун 30 йиллик қамоқ жазоси ва 53 млн реал (12,7 млн доллар) миқдорида жаримага тортилган. Ўшанда Батиста турмага жўнатилган, бироқ ҳукм устидан арз қилгач, суд якуний қарор чиққунча уни уй қамоғига ўтказган. Жорий йил августида тадбиркор янги айблов билан яна ҳибсга олинган.
Forbes нашри маълумотларига кўра, Батиста 2011 йилда дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 8-ўринни эгаллаган. У яратган бизнес-империя нефть қазиб олиш, тоғ-кон иши, порт хўжалиги, логистика соҳалари ва меҳмонхона индустриясини қамраб олган. Батиста 2013 йилда қонун билан муаммоларга учрагач, бойлигининг 90 фоиздан кўпроғини йўқотган ва Forbes рейтингидан чиқариб юборилган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026