Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгдаги тўқнашувлар оқибатида 31 киши яраланди
Ҳонгконгда 1 октябрда намойишчилар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 31 киши яраланди. Бу ҳақда RTHK нашри хабар берди.
Аввалроқ 15 киши яралангани маълум қилинган. Жароҳатланганлар сони полиция намойишчиларга ўт очгани ҳақидаги хабардан кейин 2 баробар кўпайган. Бироқ полицияда таъкидланишича, улар ҳавога ўқ узишган.
Таъкидланишича, полиция намойишчиларга қарши жанговар ўқлар қўллаган. Икки киши оғир аҳволда бўлиб, улардан бири ўқувчидир. Унинг кўкрагига ўқ теккан.
Отишма Хитой ташкил топганининг 70 йиллиги куни уюштирилган норозилик вақтида юз берган.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026