Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик сенаторлар Россияни мухолифатни таъқиб қилгани учун жазолашни талаб қилишди
Фото: Fotolia / W.Scott
Республикачи Марко Рубио ва демократ Бен Кардин бошчилигидаги сенаторлар гуруҳи АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва молия вазири Стивен Мнучинга мактуб йўллади. Улар мактубда россиялик юқори лавозимдаги амалдорларга нисбатан санкция киритилишини талаб қилишган.
«Биз Россия ҳукумати томонидан диссидентлар ва мухолифат етакчиларига нисбатан давом этаётган таъқибларга жавобан чора кўришни сўраймиз», — дейилади мактубда.
Сенаторлар амалдорларга нисбатан санкциялар киритилишини талаб қилишмоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, Россияда 200дан ортиқ сиёсий маҳбус бор.
«Бу маҳбусларнинг ўтмиши турлича бўлса-да, уларнинг барини Владимир Путиннинг авторитар режимидаги адолатсиз ҳибс бирлаштириб туради», — дейилади мактубда.
Улар бош прокурор Юрий Чайка, адлия вазири Александр Коновалов ва жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбари Геннадий Корниенко каби мансабдорларга нисбатан санкциялар киритишни сўрашган.
Мавзуга оид
11:13
АҚШда федерал қатл жазоси отиб ўлдириш орқали қайта тикланмоқда
10:28
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026