Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида биринчи Ўзбекистон-Россия гуманитар форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил бошида Россияга амалга ошириладиган ташрифи доирасида биринчи Ўзбекистон-Россия гуманитар форуми ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда РФ Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди.

Шунингдек, 12 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
«Ҳозир Шавкат Мирзиёевнинг келгуси йил февраль ойида Россияга амалга ошириладиган давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Унинг доирасида минтақалараро ҳамкорликнинг иккинчи форуми бўлиб ўтади. Давлат раҳбарларининг бундай эътибори парламент аъзоларини ушбу яхши институтни ривожлантиришга ҳар томонлама қўллаб-қувватлов тақдим этишга мажбур қилади. Президентнинг ташрифи доирасида биринчи гуманитар ҳамкорлик форуми ҳам бўлиб ўтади», - деди Матвиенко.
Федерациялар кенгаши спикери давлатлар ўртасида икки мамлакат парламентларининг роли ва таъсири тобора ўсиб бораётганини таъкидлади.
«Биз давлатлар раҳбарлари ўртасида шаклланган муносабатларнинг суръати ва даражасига мос келишимиз керак. Ҳеч бўлмаганда ортда қолмаслигимиз, баъзида олдинда бўлишимиз лозим. Шунинг учун биз тегишли қўмиталар ва палаталар раҳбарияти доирасидаги алоқаларни фаоллаштиришни режалаштирмоқдамиз», - деди сенатор.
Шунингдек, у бугун Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерациялар кенгаши девони таҳлилий-ҳуқуқий бўлими ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг аҳамиятини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026