Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Мудофаа вазирининг буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарорга кўра:
- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлигининг олий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади
- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўқиш учун номзодлар республиканинг муҳандислик-техника олий таълим муассасаларининг учинчи босқичини тугатган, ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган, мазкур институтда ўқишни давом эттириш ҳамда келгусида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган талабалар орасидан танлаб олинади.
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетида ўқиш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг “Даволаш иши” йўналиши бўйича ўқишнинг бешинчи босқичини тугатган талабалар орасидан танлаб олинади.
Шунингдек, Ҳарбий институт ва Ҳарбий-тиббиёт факультетига ўқишга киришни ҳоҳлаган олий таълим муассасаларининг талабалари ариза билан бевосита олий таълим муассасасининг ректори номига мурожаат этиб, ўқишини қўчириши мумкин.
Талабанинг аризаси олий таълим муассасаси томонидан 5 кунлик муддатда кўриб чиқилади ва ариза талаба мазкур олий таълим муассасасининг учинчи (тўртинчи) курсида ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома ҳамда рейтинг дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси илова қилинган ҳолда, олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларига алоқа каналлари орқали юборилади.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026