Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда машғулотлар вақтида 20дан ортиқ ҳарбий жароҳат олди
АҚШнинг Миссисипи штатидаги “Шельби лагери” ҳарбий базасида ҳаво-десант ўқув машғулотлари чоғида 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчи жароҳатланди. Бу ҳақда WDAM телеканали хабар берди.
Ҳарбий база қўмондони Бобби Жиннинг маълум қилишича, 4-бригада аскарлари самолётда парашютдан сакраётган вақтда кучли шамол уларни белгиланган қўниш нуқтасидан дарахтлар томонга олиб кетган. Аскарлар ерга қўниш ўрнига дарахтларга урилиб юқорида қолиб кетишган.
Хабар қилинишича, воқеа оқибатида 22 киши жароҳатланган, етти киши касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026