Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ERIELL Group»: компания фаолиятининг геологик йўналиши қудуқлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда
Бугунги кунда қудуқларни бурғилаш, кўп қиррали ишлаб чиқариш ва замонавий саноат кенг қамровдаги техник ускуналар ҳамда технологияларни таклиф қилмоқда. Ўз навбатида бу тўғри қарор қабул қилиш учун ўша технологияларни тушуниш, ишлата билишни талаб қилади. Бозор иқтисодиёти шароити ва кучли рақобат муҳитида геолог мутахассисларга кучли талаб қўйилади. Сабаби, бутун компаниянинг муваффақияти уларнинг малакаси, билими ва ҳатто ички сезгиларига бевосита боғлиқ бўлади.
Компаниянинг геология хизмати қатор функцияларни амалга ошириш билан бирга қудуқларни ўзлаштириш ва геологик назоратни ҳам олиб боради. Бу ўз навбатида бажарилаётган ишлар самарадорлигини оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2017 йил 9 мартда қабул қилинган ПҚ-2822-сонли қарорига асосан «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва «ERIELL Group» компанияси геологик хизмати томонидан қатор натижаларга эришилди.

Хусусан, қазиб олишнинг сўнгги босқичларида бўлган «Алан», «Шўртан», «Ўртабулоқ» каби конлардаги «Карбонатли Юра» қатламининг фойдали қисмидан қазиб олиш самарадорлигини суткасига 40 мингдан 190 минг м³ гача етказишга муваффақ бўлинган. Шу билан бирга конденсат ҳажми ҳам сезиларли ошди. Таъкидлаш керакки, бу конларда бурғилаш ишлари геолого-технологик жиҳатдан мураккаб шароитларда олиб борилган, пласт босимларининг пастлиги туфайли бурғилаш аралашмалари ниҳоятда кўп сарфланди.
«Шимолий Муборак» конининг №№ 50, 51, 52 ва 53 рақамли қудуқларида разведка натижасида қуйида ётувчи горизонтларда (XVIII горизонт) саноат миқёсида – суткасига 100-150 минг м³ юқори конденсат сақловчи газ олишга муваффақ бўлинган.
Пластда катта ҳажмдаги кислота ва юқори босим (600-700 атм.) билан гидравлик парчалаш (ГРП) ишлари олиб борилиши натижасида паст дебитли нефть ва газ қудуқларида газнинг саноат оқими олишга эришилган. Айниқса «Шимолий Гирсан» конидаги №6 рақамли қудуқда суткасига 100 минг м³, «Эрназар» конидаги №13 рақамли қудуқда суткасига 90 минг м³, «Талимаржон» конидаги №4 рақамли қудуқда суткасига 71 минг м³ даражага етказилгани қувонарли.
Шунингдек, «Янги Қоратепа» конининг №22, «Талимаржон» конининг №11, «Назарқудуқ» конининг №4, «Инам» конининг №75 рақамли конларида қайта қазиш ишлари олиб борилиши натижасида қудуқлар дебити сезиларли ошди.
«ERIELL Group» компанияси геологик хизмати ва Техник-ишлаб чиқариш департаменти ўзаро ҳамкорликда паст дебитли қудуқларда оқимни ошириш учун горизонтал участкаларда ёнбош устунларни кесиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун «Ўзбекнефтегаз» АЖ геологик хизмати билан бирга эски конлардаги модулларда камерал ишлар бажарилди. Бундан янги қуйи қатламларда чуқур қудуқларда эксплуатация учун технологик шароит яратиш мақсади кўзланган.
Фарғона водийсида ҳам разведкагача бўлган ишлар бошланди. Жумладан, «Хартум» конидаги №№ 83 ва 84 рақамли қудуқларда қуйи бўр қатламида биринчи бор суткасига 20 дан 40 м³ ҳажмда саноат оқимидаги нефть қазиб олинди. Шунингдек, «Тергачи» конидаги №25 рақамли қудуқда 4750, «Хартум» конидаги №85 рақамли қудуқда 4300 метр лойиҳавий чуқурликда нефть-газ зичлигини аниқлаш учун бурғилаш ишлари олиб борилди.
Алоҳида айтиб ўтиш керак – қуйи қатламларни янги услубда қазиш ишлари олиб борилиши натижасида қудуқлар самарадорлиги олдинги даврга нисбатан анча ошди.
«ERIELL Group» мутахассислари томонидан табиий бойликларнинг аниқ жойларини аниқлаш, самарали қазиб олишни йўлга қўйиш мақсадида бурғилаш ишлари ҳамиша такомиллаштириб борилмоқда ҳамда қудуқлардаги самарадорлик ҳажми 90-95 фоизгача етказилмоқда.
«ERIELL Group» матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
09:17 / 05.03.2026
Бахтиёр Фозиловнинг бизнесларида нималар юз беряпти?
12:59 / 29.12.2022
ERIELL Group янги йил олдидан болаларни хурсанд қилди
12:44 / 02.12.2022