Ўзбекистон | 22:53 / 03.10.2019
9660
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия 2024 йилгача ўзаро товар айланмасини 25 млрд долларгача етказишни режалаштирмоқда  

Ўзбекистон ва Россия 2024 йилга қадар ўзаро товар айланмасини 25 млрд долларгача етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан кейин айтди.

“Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга самимий қизиқаётганини кўрмоқдамиз. Ўзаро товар айланмаси бир неча маротаба ўсди. Ўтган йил бу кўрсаткич 4,4 млрд долларни ташкил қилганди. Уни яқин йилларда 10 млрд долларгача, 2024 йилга қадар эса 25 млрд долларгача етказиш вазифаси қўйилди”, деб айтган Матвиенко.  

Россия вакилининг айтишича, бу мараккаб, аммо амалга оширса бўладиган вазифа. Матвиенко Ўзбекистонда охирги 3 йилда юз берган ижобий ўзгаришлардан, турли соҳалардаги ютуқлардан ҳайратда эканлигини айтган.

“Бу давлат жиддий иқтисодиёт ислоҳотлар, таълим, соғлиқни сақлашда ислоҳотлар юз берган давлатдир”, деб айтган Федерация кенгаши раиси ва Ўзбекистонда ўқитувчилар, шифокорлар, профессор-ўқитувчилар таркиби иш ҳақи оширилгани, янги мактаб ва боғчалар қурилаётганини қўшимча қилган. 

Матвиенко Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан муносабатлари алоҳида ишончли кўринишда эканлигини, икки давлат ўртасидаги алоқаларни илгари суриш ва ривожлантиришга қизиқиш билдиришини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлаб ўтган. 

“Шу 3 йил ичида Россия-Ўзбекистон муносабатларида реал олғалаш қилинди”, деб қўшимча қилган Матвиенко.

Мавзуга оид