Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Озарбойжонга АЭС қуриб бериш таклифи билан чиқди
Россия Озарбойжонда АЭС қуришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашуви якунларига кўра "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв маълум қилди.
"АЭС озарбойжонлик ҳамкоримиз танлаганидек бўлади. Биз энг қудратли станцияни таклиф этмоқдамиз", - деди Лихачёв.
"Озарбойжонда истеъмол жиддий ўсиб бормоқда. 2018 йил давомида озарбойжонликларнинг электр истеъмоли ва генерацияси қарийб 14 фоизга ошган", - деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрда Россия ва Ўзбекистон ҳуқуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида келишув имзоланганди.
«Росатом» давлат корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича келишувга эришилган. АЭС ҳар бирининг қуввати 1200 МВт бўлган иккита энергоблокдан иборат бўлади. АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.
Мавзуга оид
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026