Жаҳон | 09:52 / 03.10.2019
9729
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея янги турдаги ракетани учирганини маълум қилди 

Фото: KCNA

Шимолий Корея расмийлари 2 октябрь эрталаб мамлакатнинг шарқий соҳилбўйидаги сув ости кемасидан янги баллистик ракета Pukguksong-3 муваффақиятли учирилганини хабар қилишди. Маълум қилинишича, синов вақтида янги ракетанинг тактик кўрсаткичлари тасдиқланган ва қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилмаган. 

Синовларда Корея меҳнат партиясининг раҳбар аъзолари иштирок этишган. Улар ракеталар муваффақиятли учирилгани ҳақида дарҳол партия марказий қўмитасига хабар қилишган.

Шу муносабат билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин синов иштирокчиларига ўз табригини йўллаган.

Pukguksong-3 2016 йилда биринчи марта синалган баллистик ракетанинг навбатдаги версияси ҳисобланади.

2017 йил майда Шимолий Корея Pukguksong-2 ракетасини синовдан ўтказганди. Бу ракета 500 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган. Ушбу синовлар БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қораланган.

Мавзуга оид