Жамият | 08:17 / 03.10.2019
7998
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги бозорлардан бирида лаборатория ходимлари маҳсулотларни тамагирлик йўли билан олиб келгани аниқланди 

Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда «Наврўз деҳқон бозори» АЖ ҳудудидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари бозор ҳудудида тухум, сут ва сут маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга, лаборатория текширув ўтказмасдан, ҳар куни маҳсулот сифати текширилганлиги тўғрисидаги хулосани бериб, улардан ветеринария-санитария экспертизаси ўтказиш қоидаларида кўзда тутилган нормалардан ортиқча маҳсулотлар олиб, 2019 йилнинг август ойига қадар жами 20500 дона тухум ҳамда сут ва сут маҳсулотларини тамагирлик йўли билан олиб келганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан «Наврўз деҳқон бозори» АЖ ҳудудидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимларига нисбатан ЖКнинг 214-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид