Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда «Нексия» салонида юз берган ёнғин икки ёшли қизнинг ўлими билан тугади
2019 йилнинг 2 октябрь куни соат 13:10да Урганч шаҳар Ички ишлар органларининг 4-сонли ИИБ тезкор навбатчилик қисмидан вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Урганч шаҳридаги Болалар шифохонасига куйиш тан жароҳати билан ва ҳушсиз ҳолда 2017 й.т. қизча олиб келинганлиги ҳақида хабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида Давлат ёнғин назорати органлари ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган.
Урганч шаҳар Шодлик кўчасида яшовчи фуқаро Д.Ғ. 2017 й.т. қиз набираси А.Р. билан “Альфа-омега транссервис” МЧЖга тегишли бўлган “NEXIA” русумли автомобилида шу куни тахминан соат 10:30ларда Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғи Бешайвон маҳалласида яшовчи танишининг яшаш уйига бориб, автомобилда набираси А.Р.ни қолдирган ҳолда танишининг уйига кириб кетган.
Фуқаро Д.Ғ. тахминан 10 дақиқадан кейин қайтганида автомобиль салонидан қуюқ тутун чиқаётганлиги, шу атрофдаги фуқаролар билан автомобилдаги ёнғинни бартараф этиб, орқа ўриндиғидан 2017 й.т. А.Р. қутқарилган ҳолда Урганч шаҳридаги шифохонага олиб борилганлиги ҳамда ушбу шифохонада қизча вафот этганлиги маълум бўлган.
Ёнғиндан автомобилнинг орқа ўриндиғи 0,5 кв. метр майдони ёнган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026