Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси билан 100 миллион долларгача миқдорда кредит ажратиш бўйича келишувга эришилди
Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарорда қайд этилишича, Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси билан пахта хомашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш учун 14 ойгача бўлган муддатга йиллик LIBOR+1,4 фоизгача фоиз ставкасида 100 миллион АҚШ долларигача миқдордаги кредитни 2 та транш орқали ажратиш бўйича келишувга эришилган.
Ҳужжатда маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига мувофиқ пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш миллий валютада йиллик 5 фоиз ставкада, шу жумладан банкнинг 1,5 фоиз миқдоридаги маржаси билан ажратилиши белгиланган.
Қарорда белгиланишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси:
Молия вазирлиги ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ бир марталик тўловларни белгиланган муддатларда тўлаб берилишини;
пахта хомашёсини етишириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган 100 миллион АҚШ долларигача миқдордаги кредит бўйича барча харажатларни, шу жумладан валюта курслари ўртасидаги ва фоиз тўловларида юзага келадиган зарарларни жамғарма харажатларига олиб борилишини ҳамда жалб қилинган кредитнинг белгиланган муддатларда қайтарилишини;
жалб қилинаётган 100 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги кредитни миллий валютага конвертация қилган ҳолда, пахта хомашёси етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китоблар миллий валютада молиялаштирилишини таъминлайди.
Молия вазири ўринбосари О. Исаковга Ўзбекистон Республикаси ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган “Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш” лойиҳаси бўйича “Murabaha” молиявий битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
10:38 / 13.10.2024
Фарғонада кредит ажратиш эвазига фермердан пул олган банк филиали менежери аниқланди
16:40 / 25.09.2024
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит олиб, йўқолиб қолди. Бунга шахс айбдорми ёки тизгинсиз тизим?
18:37 / 24.09.2024