Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарздорнинг картасидан автоматик пул ечилганда камида 1,2 млн сўм пул қолиши шарт бўлди
Ўзбекистонда “картамга пул ташласам, кредитга ечиб олади” дея, нақд пулни афзал кўрувчилар талайгина. Янги тартибга кўра, энди кредитлар, бўлиб тўлаш ва бошқа мажбуриятлар доирасида шахснинг картасидан автоматик равишда пул ечиб олинганида, карта ҳисобида камида 3 БҲМ (1 млн 236 минг сўм) маблағ қолиши шарт. Картадаги пул шу миқдордан кам бўлса, автоматик ечиб олиш рўй бермайди.
Фото: Kun.uz
Uzcard тўлов тизими банк карталаридан автоматик (акцептсиз) маблағ ечиб олишда минимал камайтирилмайдиган қолдиқ жорий этилганини эълон қилди.
2026 йил 15 апрелдан бошлаб, банклар ва бошқа ташкилотлар кредитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш ва бошқа мажбуриятлар юзасидан шахснинг Uzcard картасидан автоматик маблағ ечиб олганида, баланс нолга тушиб қолмайди.
Бу операциялардан кейин карта ҳисобида камида 3 БҲМ (1 млн 236 минг сўм) маблағ қолиши шарт бўлади. Автоматик ечиб олишлар ана шу чегарадан ортиқ маблағ доирасида рўй беради.
Лекин агар мижознинг ўзи иккинчи томонга карта реквизитларини тақдим этса ва тўловни бир марталик код (OTP) билан тасдиқласа, мазкур қоида татбиқ этилмайди, бундай ҳолатларда карта ҳисобидаги маблағ тўлиқлигича ечиб олиниши мумкин.
“Банк ва мижоз” каналининг ёзишича, тез орада Humo тўлов тизими ҳам шундай тартиб ҳақида хабар бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ёқилғи ва алкогол каби бир қатор товар ва хизматларни нақд пулга сотиш тўхтатилган эди. Kun.uz мухбири Фарғонадаги АЁҚШларда бу янгилик қандай ишлаётганини ўрганаркан, аҳолининг муайян қисми кредит қарздорлиги туфайли ўзининг номидаги банк картасига пул ташламаслиги масаласи ҳам ўртага чиққан эди.
Мавзуга оид
11:33
Нақдсиз савдо бўйича янги талаблар юмшатилиши мумкин
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
21:10 / 14.04.2026