Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Тошкент вилояти шаҳар-туманлари ҳудудларида пиёдалар иштирокидаги ЙТҲнинг олдини олиш ҳамда серқатнов йўллар ва чорраҳаларда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юришларини тартибга солиш мақсадида “Диққат пиёда!” профилактик тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг шу давригача пиёдалар иштирокида 317та йўл ЙТҲ содир бўлган. Уларининг 38% айнан пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида келиб чиққан. 47та ҳолатда эса пиёда маст ҳолатда бўлганлиги маълум бўлди.

Тадбирда давомида қоидабузарлик содир этганлиги аниқланган фуқароларга нисбатан, тушунтириш ишлари олиб борилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Кун мобайнида Тошкент вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 296 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра 277 та фуқарога нисбатан жами 22 миллион 76 минг 10 сўм жарима маблағлари белгиланди.

Қоидабузар пиёдаларни туман-шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда, кўпгина қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда. Яъни, Бекобод тумани 34 та, Нурафшон шаҳар 29 та, Чирчиқ шаҳри 27 та ва Охангарон шаҳрида 22 тага.
Мавзуга оид
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026